Исроил-Эрон тўқнашуви: Ракета зарбалари натижасида қурбонлар ва вайрона бинолар (видео)
15 июнга ўтар кечаси Яқин Шарқдаги вазият янада изидан чиқди — Исроил ва Эрон ўртасида кескин тўқнашув авж олди. Ҳар икки томон ҳам ракета ва дрон зарбалари билан бир-бирини нишонга олгани ҳақида расмий ахборот тарқатди. Эрон давлат телевидениеси маълумотига кўра, бу кеча давомида 100 дан ортиқ ракета ва турли дронлар учирилди, асосий нишонлар сифатида Исроилнинг Тел-Авив ва Ҳайфа шаҳарлари танланган.
Исроил мудофаа армияси ҳам айни пайтда ракета ҳужуми қайд этилганини ва мамлакат бўйлаб хавфсизлик сиреналари ишга тушганини билдирди.
Исроил мудофаа армияси ҳам айни пайтда ракета ҳужуми қайд этилганини ва мамлакат бўйлаб хавфсизлик сиреналари ишга тушганини билдирди.