Юнусободда селфи фожиага айланди: поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида икки ўсмирнинг хавфли селфи олишга бўлган ҳаракати фожиали якун топди. «Миллар» телеканали хабар беришича, воқеа туман ҳудудидан ўтувчи темирйўл йўналишида содир бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, икки ўсмир қизиқиш ортидан вагон тепасига чиқиб суратга тушмоқчи бўлган. Аммо улардан бири ердан тахминан бир метрча юқорига кўтарилганида, юқори кучланишли электр токи таъсирида кучли портлаш содир бўлган ва ўсмирни аланга қамраб олган. Жароҳат олган бола вагоннинг ёнидаги темир зинадан осилиб қолган.