Хоразмда уйга астероид тушгани ҳақидаги хабар рад этилди: ҳодисанинг ҳақиқий сабаби нимада?
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги уйлардан бирига осмондан тушган жисм, эҳтимол, астероид сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги видео кенг тарқалди. Видеолавҳада ҳодисадан аввал кучли зарба овози эшитилгани, натижада уйнинг кириш қисми, яъни даҳлизининг шифти қулаб тушиб, тешилгани аниқ кўринади.
Бироқ Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бу хабарларни расман рад этди. Бошқарма маълумотига кўра, воқеа 12 май куни соат 3:39 да Боғот тумани Юксалиш маҳалласида содир бўлган.
Бироқ Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бу хабарларни расман рад этди. Бошқарма маълумотига кўра, воқеа 12 май куни соат 3:39 да Боғот тумани Юксалиш маҳалласида содир бўлган.