Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди"
Ўзбекистон кубоги "B" гуруҳи 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Насаф" (6:3) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Игорь Сергеев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Насаф"га қарши ўйин қандай таассурот қолдирди?
- Яхши ўйин бўлди. Очиқ ўйин. Гувоҳи бўлганингиздек, голлар у ёқдан-бу ёққа кетаверди. Менимча, "Насаф" 3:6 ҳисобида ютқазган бўлса-да, Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Улар жуда чиройли футбол намойиш этишди. Ростдан ҳам, қойил қолиш керак. Чин дилдан хурсандман.