Килиан Мбаппе “Олтин бутса” пойгасида юқори учликка йўл очди
Европа футболидаги энг нуфузли индивидуал мукофотлардан бири — “Олтин бутса” учун кураш қизғин тус олмоқда. Унга асосий номзодлар орасида энди мадридлик Килиан Мбаппе ҳам бор.
Франция терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе сўнгги “Эл Класико” учрашувида “Барселона” дарвозасини уч марта ишғол қилиб, ўз голлар сонини Ла Лигада 27 тага етказди. Шу орқали у 54 очко тўплаб, “Олтин бутса” баҳсида кучли учликка кирди. Эслатиб ўтамиз, Европа миллий чемпионатларида ҳар бир гол учун футболчига 2 очкодан берилади.