“TAHOE” автомобили салкам 1 млрд сўмга баҳоланди
Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор фуқародан ундирувчи “Инфинбанк” АЖ фойдасига жами 777 млн. 216 минг 525,29 сўм қарз ундириш, ундирувни гаровдаги транспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати 14.04.2025 йилда Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор ўзига тегишли бўлган гаровдаги “Chevrolet TAHOE”ни ўз хоҳиши билан кредит қарзини тўламаганидан сўнг ҳам давлат ижрочисига тақдим этмаган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор ўзига тегишли бўлган гаровдаги “Chevrolet TAHOE”ни ўз хоҳиши билан кредит қарзини тўламаганидан сўнг ҳам давлат ижрочисига тақдим этмаган.