Самарқанд вилоятида «Терсак» туризм қишлоғи очилди
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Терсак қишлоғига «Туризм қишлоғи» мақоми берилди.
Терсак қишлоғида ўтказилган тантанали маросимда Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев, Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Терсак қишлоғи замонавий инфратузилма ва маҳаллий маданият уйғунлигини мужассам этган ҳолда, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қизиқарли манзилга айланиши кутилмоқда. Қишлоқда сайёҳлар учун турар жойлар, миллий таомлар тақдим этиладиган ошхоналар ташкил этилган.