Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин исийди: +40 даражага етиши мумкин
Метеорологларнинг хабар беришича, яқин кунларда мамлакатимизда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши кузатилади. Хусусан, якшанба ва душанба кунлари айрим ҳудудларда иссиқлик даражаси ҳатто +40 даражагача кўтарилиши мумкин. Бу эса апрель ойининг охири учун жуда юқори кўрсаткич бўлиб, меъёрдан 12–16 даража юқоридир.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур аномал иссиқ ҳаво дастлаб мамлакатимиз шимолий ҳудудлари орқали кириб келиб, кейин Туркманистондан антициклон шаклида бутун республика бўйлаб тарқалади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур аномал иссиқ ҳаво дастлаб мамлакатимиз шимолий ҳудудлари орқали кириб келиб, кейин Туркманистондан антициклон шаклида бутун республика бўйлаб тарқалади.