Ўзбекистонлик боксчилар Россиядаги мусобақада ёрқин ғалабалар қозонди
Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида бўлиб ўтган "IBA.Pro 2" профессионал бокс турнири ҳамюртларимиз учун муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.
Мусобақанинг асосий жангларидан бирида "Premier Boxing Academy" жамоаси аъзоси Саиджамшид Жафаров россиялик тажрибали боксчи Сергей Лубковичга қарши рингга кўтарилди. Супер ярим ўрта вазн тоифасида ўтказилган олти раундлик тўлиқ жангда Саиджамшид рақибини очколар бўйича мағлубиятга учратди.