Электрозаряд станцияларида тўловли тўхташ — ноқонуний
Autostrada.uz ёзганига кўра, Ўзбекистонда электрозаряд станциялари операторлари томонидан заряд тўлиқ тугаганидан сўнг ҳар бир дақиқа учун тўлов ундирилиши ноқонуний ҳисобланади, агар уларда махсус лицензия мавжуд бўлмаса. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.
Амалдаги тартибга кўра, заряд тугаганидан сўнг 10–15 дақиқа мобайнида авто тўхтаб туриши бепул ҳисобланади. Шу вақтдан кейин ҳар бир дақиқа учун 400–600 сўм тўлов белгиланади.
Амалдаги тартибга кўра, заряд тугаганидан сўнг 10–15 дақиқа мобайнида авто тўхтаб туриши бепул ҳисобланади. Шу вақтдан кейин ҳар бир дақиқа учун 400–600 сўм тўлов белгиланади.