Бокс. Жаҳон кубогида Миразизбек Мирзаҳалиловдан дастлабки ғалаба!
Хабарингиз бор, 1 дан 5 апрелгача Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Бугун 3 нафар чарм қўлқоп усталаримиз рингга кўтарилиши режалаштирилган эди.
Эрта тонгда -55 кг вазн тоифасида Миразизбек Мирзаҳалилов ва Швеция вакили Небил Ибраҳим жанги якунланди. Ҳамюртимизнинг катта устунлигида ўтган баҳс натижада ҳам ўз исботини топди. Тўлиқ давом этган тўқнашувда Мирзаҳалилов ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.