UzAuto Cobalt учун шартномаларни очишни рад этди
UzAuto Motors Cobalt учун шартномалар очилиши ҳақидаги хабарларни рад этди, деб Autostrada.uz хабар берди.
18 март куни ўзбек Telegram сегментида Chevrolet Cobalt’нинг Style AT ва Midnight комплектацияларига шартномалар яқин кунларда очилиши ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Шу куни кечқурун UzAuto Motors ушбу хабарларни расман инкор этди. Компания мазкур маълумотларни сохта ва ҳақиқатга тўғри келмайди, деб атади.
Шу билан бирга, компания шартномаларнинг аниқ қачон очилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.