Мянмадаги кучли зилзила юзасидан сўнгги маълумотлар (фото)
28 март куни Мянма ҳудудида 7,7 ва 6,4 магнитудали зилзилалар содир бўлди. Силкинишлар Хитой ва Таиландда ҳам сезилган.
АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотига кўра, биринчи, кучлироқ зилзила жума куни тушдан кейин Мянманинг марказий қисмида, маҳаллий вақт билан соат 12:50 атрофида содир бўлган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.
Тахминан 12 дақиқадан сўнг иккинчи зилзила содир бўлган.
Зилзила эпимаркази Сагайн шаҳридан 16 км шимоли-ғарбда, мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Мандалай шаҳри яқинида жойлашган.