La Repubblicа нашри хабар беришича, Клаудио Раньери ҳужум чизиғида Довбик ва Шомуродов тандемидан фойдаланишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Довбик жорий мавсум 38 та учрашувда 15 та гол урди ва 4 та голга ассист қайд этди. Шомуродовнинг ҳисобида эса 5 та гол ва 3 та голли узатма бор. Ҳамюртимиз жорий мавсум 28 та учрашувда майдонга тушди.