Португалия терма жамоаси ва Саудиянинг "Ан-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Данияга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида журналист билан тортишиб қолди.
Матбуот анжумани чоғида мухбир Португалия терма жамоасига ва унинг бош мураббийи Роберто Мартинесга қаратилган танқидлар ҳақида савол берди. Бу саволга жавобан Роналду ОАВ терма жамоа атрофида ҳаддан ташқари кўп негатив муҳит яратаётганини таъкидлади.
"Ҳурматсизликдан қочинг"
Журналистнинг саволига жавобан, 40 ёшли футболчи шундай деди...