Ҳафта бошида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда «Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 24 март, душанба куни қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади, 10–12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+14 даража, кундузи +15...+17 даража бўлади.Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Читать полностью...