Фото: РИА Новости Россия Таълим вазирлиги мактабга қабул қилиниш вақтида рус тилини билиш бўйича тестни топшира олмаган фарзандининг қўшимча ўқиши учун шароит яратмаган мигрантларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклифини берди. Бу ҳақда идора томонидан тестларни ўтказиш тартиби лойиҳасида сўз боради.
Ҳужжатда айтилишича, агар бола тестни муваффақиятли топшира олмаса, унга рус тилини ўрганиш бўйича қўшимча дастурдан ўтиш таклиф қилинади. Бундай ўқитиш тизими уч ой давом этиши ва унинг харажатлари ота-она томонидан қопланиши керак.