2024 йилда Telegram мессенжери АҚШ расмийларига 900 та сўровни бажариб, 2253 нафар фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди, деб ёзади 404 Media ихтисослаштирилган сайти Telegram Transparency Reports боти маълумотларига таяниб.
1 январдан 30 сентябргача Telegram АҚШдан жами 108 фойдаланувчига таъсир қилган «IP манзиллар ва/ёки телефон рақамлари» бўйича бор-йўғи 14 та сўровни бажаргани инобатга олинса, бу 2024 йил августида Францияда мессенжер асосчиси Павел Дуров ҳибсга олинганидан...