Трамп гаровга олинганлар 20 январгача озод қилинмаса, ҲАМАСга “жаҳаннам” ваъда қилди Фото: PBS NewsАҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп агар Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати 20 январь куни бўлиб ўтадиган инаугурацияга қадар гаровда ушлаб турилганларни озод қилмаса, уларга нисбатан қаттиқ чоралар кўришга ваъда берди.“Агар гаровга олинганлар қайтиб келмаса, жаҳаннам бошланади. Мен музокараларга халақит беришни хоҳламайман, лекин агар улар мен лавозимга киришишимга қадар қайтарилмаса, Яқин Шарқда ҳақиқий дўзах бошланади. Бу ҲАМАС учун, тўғрисини айтганда, ҳамма учун ҳам ёмон бўлади”, деди Трамп. Читать полностью...