Тошкент шаҳар Чилонзор тумани жиноят ишлари бўйича судида 7-январ куни раис У. Қаҳҳоров бошчилигида 22 ёшли Ш. Юнусовга нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди. У янги йил олдидан пойтахтдаги барни реклама қилиш учун етти нафар қизни уриш саҳнасида қатнашган. Бу ҳақда Газета.uz хабар берди.
25-декабр куни Escada Lounge Bar ўзининг Instagram саҳифасида янги йил шоу дастурларини реклама қилувчи видео эълон қилди. Видеода йигит қатор бўлиб турган қизларнинг оёқ ва чаноқ соҳасига зарба бериб, «25, 26...