АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп Канада билан бирлашиш ғоясини яна бир бор такрорлаб, буни қўшма давлат учун манфаатли таклиф сифатида кўрсатди. Унинг фикрига кўра, АҚШ ва Канада бирлашса:
- Савдо тарифлари йўқолади.
- Солиқлар сезиларли даражада камаяди.
- Канада халқи Россия ва Хитойнинг ҳавфидан ҳимояланади.
Трамп 6 январ куни ўзига тегишли бўлган Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган хабарда, ушбу бирлашув натижасида икки давлат катта қудратга эга бўлишини таъкидлади.