В Оренбуржье водители могут продолжить свой путь: где снято ограничение для движения транспорта
Новогодний сюрприз: Джигурда и Анисина показали повзрослевших детей
"Насаф" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
Жавоҳир Сидиқов кейинги мавсум ҳам "Насаф"да тўп тепади. Клуб у билан шартнома муддатини узайтирганини эълон қилди.
Сидиқов "аждарлар" таркибига 2023 йилда келиб қўшилган. Бир мавсумлик ижарадан сўнг жамоа у билан битим имзолаганди. 2024 йилнинг сўнггида ўз ниҳоясига етган шартномадан сўнг ярим ҳимоячи Қаршини тарк этиши кутилганди, лекин раҳбарият футболчини олиб қолишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир ўтган мавсум "Насаф" таркибида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди.