Абдуқодир Ҳусановнинг Франциянинг "Ланс" жамоаси сафидаги ажойиб ўйини Европанинг бир қатор гранд клублари, шу жумладан, "Манчестер Сити"нинг диққатини тортмоқда. Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, "шаҳарликлар" ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олиш ниятида ва унинг ўйини ҳақида батафсил маълумот йиғишмоқда.
Журналист таъкидлашича, "Сити" Ҳусановни қишги трансфер ойнасида қўлга киритишга ҳаракат қилади. Аввалроқ "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" ҳам футболчи учун курашаётгани ҳақида маълум қилинган эди.