Фото: Getty Images АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ўз жамоаси билан Эроннинг ядровий объектларига зарба бериш режасини муҳокама қилди. Бу ҳақда учта хабардор манбага таяниб, Axios портали хабар берди.
Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан тегишли режани президент Байденга тақдим этган. Унга кўра, агар эронликлар 20 январга қадар ядро қуролини яратиш бўйича чоралар кўрса, АҚШ шундай жавоб қайтариши мумкин. Бу ҳозиргача сир бўлиб келаётган учрашувда муҳокама қилинган.