Ўтган ҳафта якунида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида “яшил” энергетика йўлаги тўғрисидаги таъсис шартномасига қўл қўйилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Вазирлик қайдича, мазкур ҳужжат уч мамлакатнинг тизим операторлари — “Ўзбекистон миллий тармоқлари” АЖ (Ўзбекистон), “КEГОC” АЖ (Қозоғистон) ва “Азерэнержи” ОАЖ (Озарбайжон) мутасаддилари тарафидан имзоланган.
“Яшил йўлак” деб ҳам аталадиган ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Европа...