Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида қулаган Azerbaijan Airlines авиаширкати учоғининг “қора қутилари” ўрганиш учун Embraer учоқлари ишлаб чиқариладиган мамлакат – Бразилияга топширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Транспорт вазирлиги баёнотида айтилган.
Чикаго конвенцияси асосида ҳамда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти тавсияларини ҳамда Озарбайжон ва Россия авиация расмийлари билан ўтказилган маслаҳатлашувларни ҳисобга олган ҳолда учоқ ҳалокати текшируви бўйича комиссия “қора қутилар”ни...