Ярим оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв мексикалик Сауль Альварес (62-2-2, 39 КО) ва америкалик Теренс Кроуфорд (41-0, 31 КО) ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
“Кроуфорд – буюк боксчи, ҳурмат қиламан. Менимча, у вазн тоифасидан қатъи назар, ҳақиқатан ҳам энг яхши боксчи. Агар Теренс вазнини оширишга қарор қилса, менимча, Канелони мағлуб эта олади. Бироқ 76,2 кг вазн тўплаш, буни қилиш қийин бўлади. Чунки тезлик йўқотади. Лекин шахсан мен буларнинг барчасига қарамай, америкаликнинг ғалабасига ишоняпман” ...