Қозоғистоннинг Манғистау вилояти маркази бўлмиш Ақтау яқинида йўловчи учоғи қулаб тушди. Бу ҳақда хабар қилган Озодликнинг қозоқ хизматига кўра, қулаган учоқ Бокудан Грознийга қатновни амалга ошираётган бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Грознийда қуюқ туман тушгани туфайли учоқ аввалига Маҳачқалъага, кейин эса Ақтауга йўналтирилган.
Ахборот агентликларининг хабар қилишларича, Azerbaijan Airlines авиаширкатига тегишли учоқ Каспий денгизи устидан учиб ўтаётган пайтда фавқулодда ҳолат...