АОКАда ўтган матбуот анжуманида Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков анчадан бери муҳокамаларга сабаб бўлаётган савол: “маданият соҳасида давлат регулятор бўлмаслиги, вазирлик ёпилиши кераклиги”га жавоб берди.
“Бу фикрнинг оёғи Америкада турибди. Барака топкурлар, оёғингизни ота-онангиз босган изга қўйинг-да, бу савол чиқмайди [кейин] сизда. Боя тушунтирдим, маданият соҳаси – қуш, буни шундай [сиқиб] ушлаш керак, бошқа имкони йўқ. Очсангиз ҳам манфаат бермайди, фақат бузғунчилик олиб киради.