Фото: Reuters Нью Йорк полицияси Бруклиндаги Кони Айленд Стилуэлл авеню метро бекатида аёлни ёқиб юборган эркакни қўлга олди. Аёл олган тан жароҳатидан вафот этди, дея BBC хабар берди.
Полиция комиссари Жессика Тишнинг аниқлик киритишича, мазкур жиноят 22 декабрь куни соат 07:30 да, поезд бекатга яқинлашаётган пайтда содир бўлган. Ўша вақтда эркак ўзига нотаниш аёлга яқинлашиб, унинг кийимларини ўт олдиргич билан ёқиб юборган.
Полиция аёлнинг ҳужум пайтида ухлаган ёки ухламаганини аниқ билмаса-да...