2024 йил 25 декабрдан 2025 йил 1 январга қадар АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида “Рапид ва блиц бўйича Жаҳон чемпионати” бўлиб ўтади. Унда умумий 189 нафар шаҳматчилар иштирок этиши кутилмоқда. Амалдаги чемпион Магнус Карлсен жаҳон чемпионатидаги энг кучли беш рақиби ҳақида гапирди.
"Менимча, дастлабки икки ўринни аниқлаш осон - бу Хикару Накамура ва Алиреза Фирузжа. Эҳтимол, уларнинг ўрни алмашиб ҳам кетиши мумкин. Кейингиси шубҳасиз, Фабиано Каруана. Уэсли Со эҳтимол бу форматда жуда кўп дуранг ўйнайди...