Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари ҳисобланган Элдор Шомуродовнинг “Рома” клубидаги келажаги яна мавҳум бўлиб турибди.
Аслини олганда легионеримиз 2021 йилнинг ёзида Рим клубига кўчиб ўтганидан бери ҳар трансфер ойнаси арафасида “Рома”ни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқатилади. Хусусан, ёзда ҳам клуб 29 ёшли ҳужумчи билан хайрлашишга яқин турганди, лекин ўша пайтдаги бош мураббий Даниэле Де Росси кутилмаганда Элдор ҳақидаги фикрини ўзгартириб, уни жамоада олиб қолди.