Фото: AFP Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асад ажрашиш учун Россия судига ариза берди ва даволаниш учун Буюк Британияга кетмоқчи. Бу ҳақда Haber Тurk хабар берди.
Асма Асад қон саратонининг оғир шаклига чалинган. У даволаниш учун турмушга чиққунга қадар яшаган Британияга бормоқчи. Турк нашрининг маълумотига кўра, Асма Асад мамлакатга кириш учун эри билан ажрашиши керак. Чунки “ажрашиш мамлакатга кириш учун асосий шарт” ҳисобланади.
Шунингдек, Асма Асад суд орқали Москвадан чиқиб кетишга рухсат олмоқчи.
Путинцева о том, как с травмой колена победила Швентек на «Уимблдоне»: «Думала: блин, пусть после этого матча вообще больше ничего не сыграю, но ее я сегодня обыграю»