Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов сўнгги ойларда энг кўп муҳокама қилинаётган футболчига айлангани шубҳасиз.
Бир неча кун аввал хориж ва ўзбек матбуотида Ҳусановнинг эҳтимолий трансфери билан машҳур футбол агенти Жорже Мендеш шуғулланиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу хабарларга футболчининг агенти изоҳ берди:
"Абдуқодир Ҳусановнинг барча ишлари билан Football Group агентлиги ва шахсан мен шуғулланаман. Эҳтимолий трансфер бўйича деярли бир ойдан буён Европада бўлиб турибман.