Фото: Anadolu Agency Туркия жанубидаги Муғла вилоятида жойлашган Ўқув-тадқиқот госпитали биносига вертолёт урилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят губернатори Идрис Акбийик маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида икки учувчи, шифокор ва шифохона ходимларидан бири ҳалок бўлган.
Фожиа маҳаллий вақт билан соат 10:06 да юз берган. Маълум қилинишича, фавқулодда тиббий ёрдам кўрсатиш вертолёти шифохонанинг тўртинчи қаватига урилган ва ерга қулаб тушган.