Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари дипломатлари ўзбекистонлик фуқароларнинг БАА ҳудудига кириши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.
ТИВ хабарномасига мувофиқ, 2 декабрь куни ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев БААнинг Ўзбекистондаги элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилган.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш...