Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ўндан зиёд юқори мартабали мансабдорнинг ҳисоботини эшитиш ваколатига эга бўлса-да, амалда ҳисоботлар кўп ҳолларда чуқур таҳлилларсиз кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев янги чақириқ Олий Мажлис Сенатининг 19 ноябрдаги илк мажлисидаги нутқида тўхталган.
У юқори палата ўз фаолиятида тўлиқ ишга солиши мумкин бўлган имкониятларга эътибор қаратиб, жумладан қонун ижодкорлиги жараёнига маҳаллий кенгашларни кенг жалб этиш, ҳар бир қонун бўйича...