Тошкент шаҳрида ичимлик сувга машина ювган аёл жаримага тортилди. Суд қарорида келтирилишича, 1961 йилда туғилган Б.М. Яккасарой туманидаги яшаш хонадони олдида ўзининг шахсий машинасини тоза ичимлик сувдан фойдаланган ҳолда юваётгани аниқланган. Унга нисбатан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан 3,4 млн сўм жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилинган.Ҳуқуқбузар Б.М. судга ариза киритиб, катта миқдордаги жаримани тўлашга имконияти йўқлигини...