Ёз мавсумидаги иссиқ ҳаво шароитида ҳар қандай маҳсулот тез бузилиши мумкин. Шу сабабли уларни сотиш ва сақлашга қўйиладиган талаблар мавжуд. Hudud24 гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгилангани ҳақида маълумот берди.1. Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланадиСўйиладиган ҳайвонлардан олинадиган гўшт ва гўшт маҳсулотларини тегишли шароитлар яратилган бозор, савдо объектлари ва турғун савдо шоҳобчаларида сотишга рухсат берилган.