Озарбайжоннинг Боку шаҳри мезбонлик қилаётган “Буюк ипак йўли” халқаро турнирида дунёнинг энг кучли боксчилари ҳам иштирок этмоқда.Кўпчиликнинг эътибори энг оғир вазн тоифасига қаратилган. Вазни 92 килограммдан оғир чарм қўлқоп усталари баҳсида кўпчилик бокс “эл класико”си – Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кункабаев тўқнашувини кутаётган эди.Қуръага кўра, кутилган беллашув ярим финалга тўғри келиши керак эди. Бироқ қозоқ боксчиси кутилмаганда, чорак финалда ютқазиб қўйди. Кучли рақибни россиялик ёш боксчи Рамазон Карнукаев мағлубиятга учратиб...