Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова педофилларга бериладиган жазони кучайтириш орқали болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатларига барҳам берилишини таъкидлади.
“Янгиҳаёт туманидаги 12 яшар қизнинг аянчли ўлими барчани чуқур қайғуга солди. Интернет оламидаги муҳокамалар, халқнинг ғазаби ва албатта ёшгина қизалоқнинг нобуд бўлгани мамлакатимизда болалар хавфсизлиги тўлиқ таъминланмаганлигини кўрсатади.
Бу ҳолатда қизча бегона шахс томонидан зўравонликка учраган. Шахсан менга...