Турк ҳаво йўллари Истанбулда кучли қор ёғиши туфайли якшанба ва душанба кунлари режалаштирилган рейсларни бекор қилди.
Жумладан, 72 та ички ва 166 та халқаро рейслар бекор қилинди”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ компания ноқулай об-ҳаво туфайли парвозлар тўхтатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Компания матбуот хизмати маълумотига кўра, тўхтатилган рейслар яна ортиши мумкин.