Бухорода моддий манфаат орттириш мақсадида ташкил этилган марказларда ноқонуний диний таълим олиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31 январь куни Бухоро вилояти, Пешку туманида истиқомат қилувчи, 1987 й.т., “С.Ш.” ва 1990 йилда туғилган “Х.Б.”лар томонидан ташкил этилган “Мисвоҳ” номли ўқув марказида араб тилини ўргатиш баҳонасида 9 нафар вояга етмаган ёшлар ва 19 та катта ёшдаги шахсларга қонунга хилоф равишда диний таълим...