Янгиҳаёт туманидаги 12 яшар қизнинг аянчли ўлими барчани чуқур қайғуга солди. Интернет оламидаги муҳокамалар, халқнинг ғазаби ва албатта ёшгина қизалоқнинг нобуд бўлгани мамлакатимизда болалар хавфсизлиги тўлиқ таъминланмаганлигини кўрсатади.
Бу ҳолатда қизча бегона шахс томонидан зўравонликка учраган. Шахсан менга юборилаётган мурожаатлар орасида оила аъзолари, буваси, ўгай акаси ёки ўгай отаси томонидан мунтазам жинсий зўравонликларга учраётган болалар ҳам топилади. Ҳатто 4–9, 10–14 ёшли...