Ўзбекистон президентининг ўтган ҳафта Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида, ниҳоят, узоқ кутилган икки давлат чегарасини делимитация қилиш жараёни ниҳоясига етгани эълон қилинди. Мирзиёев ва Жапаров Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқларини бир-бирларига топширдилар.
Ўзбекистон билан чегара Қирғизистоннинг энг узун ташқи чегараси ҳисобланади. Унинг узунлиги 1314 километрга тенг. Чегарадаги баҳсли участкалар тўқнашувларга сабаб бўлар, баъзида инсон ўлимига олиб келарди.