Туркманистонда икки палатали парламент икки йилгина яшади. Собиқ президент ва амалдаги лидер Гурбангули Бердимуҳамедов палаталардан бирини тарқатиб юбориш, иккинчисини эса ҳокимиятнинг ягона олий органи – Халқ маслаҳатига айлантириш таклифи билан чиқди. Иқтидордаги раҳбарлар ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш ва кенгайтириш учун ҳар турли чораларни кўрувчи Марказий Осиёда бу жуда таниш ва самарали усулдир.
2020 йилда президент Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон қонун чиқарувчи кенгашининг юқори палатаси тузилганини эълон қиларкан...