Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ташқи ишлар вазири билан учрашди
31 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев билан расмий учрашув ўтказди. Учрашувда икки қўшни давлат ўртасидаги икки томонлама алоқаларни изчил ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.
Суҳбат аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг самимий саломлари ва энг эзгу тилакларини етказди.