UFC юлдузи Адесанья собиқ севгилисига қарши судда ғалаба қозонди
Дунёга машҳур Исраэль Адесанья, яқинда собиқ севгилиси Шарлотта Паудрелл билан бўлиб ўтган суд жараёнида ғалаба қозонди.
Маълумотларга кўра, Шарлотта Адесанья бойлигининг ярми — тахминан 15 миллион АҚШ доллари талаб қилган эди. Аммо суд жараёнида исботландики, жангчининг барча активлари расман унинг онаси номига кўчирилган ва Исраэлнинг шахсий ҳисоб рақами қонуний равишда бўш экан.
Суд охирида Исраэль Адесанья собиқ севгилисининг шахсий ҳисобидаги қолган маблағ, яъни 1 миллион долларни тенг иккига бўлиш ҳақида қарор чиқарди.