Самарқандда “СССРнинг сўнгги фуқароси” ID-карта олди
Бугун, 14 март куни Адлия вазирлиги томонидан СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID-карта тақдим қилинди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram-каналида хабар берилди.
Маълум қилинишича, 1972 йил 21 декабрда Нурота туманида туғилган Онархол Кубаева бир муддат Қўшработ тумани Қувкалла маҳалласида истиқомат қилган. У 1992 йилда Пайариқ туманидаги Накурт маҳалласига келин бўлиб кўчиб ўтган.
Адлия вазирлиги маълумотига кўра, фуқаро узоқ йиллар давомида собиқ иттифоқ – СССР паспорти билан яшаган.