Трамп Эрон раҳбарияти масаласида кескин баёнот берди
АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг янги олий раҳбари лавозимига номзодлар Вашингтон томонидан маъқулланиши кераклигини таъкидлади. ABC News телеканалига берган интервьюсида Трамп агар бўлажак раҳбар АҚШ розилигини олмаса, у тахтда узоқ қололмаслигини очиқчасига маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу чора келгуси ўн йилликларда Эрон билан боғлиқ муаммоларнинг қайта такрорланмаслигини таъминлаш учун зарурдир.
Трамп Эроннинг ҳозирги сиёсий доираларидан ҳам муносиб номзодлар чиқиши мумкинлигини истисно этмади.